АҚШ кўмагида ҳаракат қилувчи «Сурия демократик кучлари» жанговар иттифоқи Суриянинг Багуз шаҳри ИШИД террорчиларидан озод қилинганини эълон қилди — бу шаҳар ИШИДнинг Сурия ҳудудидаги сўнгги таянчи деб ҳисобланилаётган эди.
«Сурия демократик кучлари» вакили «ўзини халифалик деб эълон қилган тузилма тўлиқ йўқ қилингани» ва ИШИД устидан «ҳарбий ғалаба»га эришилганини маълум қилди.
Қайд этиш жоиз, Багузга юриш қилиниши ҳақида 10 февраль куни эълон қилинган, ўшанда Дональд Трамп «ИШИДнинг тўлиқ йўқ қилинишига саноқли кунлар қолгани»ни таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)