Чеченистонлик маҳбуслар Мордовиядаги 5-сонли колонияда бир неча марта ўз тана аъзосига қасддан жароҳат етказиш ҳаракатларини содир этди, деб ёзади Meduza.
Шу йўл билан улар ходимлар томонидан зўравонликка қарши норозилик билдирган.
Қайд этилишича, маҳбусларнинг 10 нафари ўзининг қорнига мих тиққан. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
«Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда. Бироқ ушбу маҳбуслардан ҳеч қандай ёзма шикоят келиб тушмаган. Ҳозирча булар фақат оғзаки кўринишда», — дейилади хабарда.
Мордовиядаги 5-сонли колониядаги маҳбуслар орасида собиқ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳам бор.
Изоҳ (0)