Лондонда миллионга яқин киши Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши бўйича референдум ўтказишни талаб қилиб чиқди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Бундай акция Британия пойтахтида охирги йилларда бўлиб ўтган энг йирик ҳаракатлардан бири бўлган. Бугунги кунда парламентдан Brexit’ни бекор қилишни талаб қилиб ёзилган британияликларнинг петицияси 4,5 миллион киши томонидан имзоланган.
Изоҳ (0)