Сомалида «Аш-Шабоб» террорчи гуруҳи жангарилари ҳукумат биносига ҳужум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Ҳужум оқибатида камида 15 киши, жумладан, мамлакат меҳнат вазири ёрдачиси ва полициячилар ҳалок бўлди. Яна 20 нафарга яқин киши жароҳатланди.
Дастлаб худкуш террорчи автомобилда ўзини портлатиб юборгани, сўнг тўрт нафар бошқа жангари отишма уюштиргани билдирилмоқда.
Ҳужум қилганларнинг барчаси ўлдирилган.
Изоҳ (0)