23 март, шанба куни бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Бразилия терма жамоаси Панама билан дуранг ўйнади (1:1).
Бразилияликларнинг Марказий Америка терма жамоалари устидан қозониб келаётган ғалабали сериясига 10-учрашувда нуқта қўйилди. Бу ҳақда MisterChip хабар берди.
Шу билан бирга Бразилия термаси ушбу ўйинларнинг бирортасида ҳам ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаганди, 9 та беллашувда умумий 24:0 тўплар нисбатини ҳосил қилганди.
Бу тарихдаги Марказий Америка вакилининг Бразилия термасига мағлуб бўлмаган бешинчи ҳолат ҳисобланади.
Бразилияликларнинг статистикаси — 23 та ғалаба, 3 та дуранг ва 2 та мағлубият. Охирги марта 5 карра Жаҳон чемпионлари 2001 йилда Гондурас терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)