Германияда кучли бўрон пайтида Cessna 680 самолётининг экстремал қўниши акс этган видео Daily Mail томонидан чоп этилди.
Видеода Дюссельдорф аэропортида соатига 120 километр тезликдаги кучли шамолда қўнаётган бизнес-жет тасвирланган. Унда самолётнинг чап ва ўнг томонга чайқалгани, қўниш йўлагида учувчи моҳирлик билан қанотини қайрилиш бурчагига мослаштиришга ҳаракат қилгани ва самолётни қўндиргани акс этган.
Самолёт ниҳоят қўнганида, унинг бир қаноти яна чапга эгилди ва у сароб туфайли гўё асфальтга «чўкиб кетгандай» кўринди.
«Шамол туфайли бир қанот кўтарилиб, бошқаси учиш-қўниш йўлагига тегди. Мен ҳеч қачон бу каби ҳолатни учратмаганман,» — дейди видео муаллифи.
Изоҳ (0)