Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Евроиттифоқдан Brexit’ни кейинга қолдиришни сўраганини айтди, дея хабар беради «Газета.ru».
Британия ҳукумати Европа Иттифоқига бу масалани 30 июнга қадар кечиктириш учун расмий талабнома юборди.
Мэй Европа Кенгаши раҳбари Дональд Тускга Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишни кечиктиришини сўраб хат ёзганлигини маълум қилган.
Аслида, Британия Европа Иттифоқидан чиқишини 29 март кунига режалаштирган эди.
Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, маҳкама вазирларининг мамлакатдан чиқиб кетиш ҳақидаги таҳдидидан кейин, Мэй Европа Иттифоқидан Brexit’ни тўққиз ойлик муддатга суришни сўраб мурожаат қилиш режасидан воз кечганди.
Изоҳ (0)