Қозоғистон парламенти палаталарнинг қўшма мажлисида мамлакат пойтахти Остонани Нурсултон деб қайта номлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқди ҳамда бир овоздан маъқуллади.
Энди қонун президент Қосим-Жомарт Токаев томонидан имзоланиши лозим.
Изоҳ (0)