Еврокомиссия Google’га рекорд миқдорда — 1,49 миллиард евро жарима солди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Европа Иттифоқининг монополияга қарши қонунчилиги қоидаларининг бузилиши, хусусан, онлайн реклама бозорида устун мавқейининг суиистеъмол қилинганлиги учун жарима тариқасида жазо қўлланилди.
Аввалроқ Google’га AdSense туфайли жарима энг юқори миқдорда 13 миллиард долларга етиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)