Самарқанддаги 660 минг китоб фондига эга кутубхона реконструкция қилинади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов маълум қилди, дея хабар беради Zarnews.
Вилоят ҳокими Самарқанддаги энг катта, бой китоб фондига эга муассаса ҳисобланган Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида айни пайтдаги шарт-шароит бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермаслигини таъкидлади.
— Вилоятдаги бош кутубхонанинг шундай ҳолатга келиши аслида биз раҳбарлар учун уят, — деди Э.Турдимов. — Қанча маблағ сарфланса ҳам, бу пулни топиб, марказни реконструкция қилиш, таъмирлашни бошлаймиз. Бу асосий эътиборимиздаги масала бўлади.
Изоҳ (0)