Ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоилнинг «Жинлар базми» романи (таржимон Дональд Рейфилд) 2019 йилги Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки адабий мукофоти ғолиби бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Халқаро мукофот 7 март куни ЕТТБнинг Лондондаги қароргоҳида ўтган тантанали маросимда топширилган.
Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки 20 минг фунт стерлинг миқдоридаги пул мукофоти (26 минг доллар) берган бўлиб, у роман муаллифи ва таржимон ўртасида бўлинади.
Ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий ҳаёти ва у асарларида тасвирлаган хонлар даври ҳақидаги роман ўзбек тилидан инглиз тилига ўгирилган биринчи йирик асар.
Изоҳ (0)