Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика болалар кутубхонаси томонидан «Икки эшик ораси», «Сариқ девни миниб», «Отамдан қолган далалар», «Оқ кема», «Шамол ортидан югуриб» каби жами 40 номдаги ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти ҳамда жаҳон адабиёти намуналарининг аудиокитоб шаклидаги варианти яратилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Кутубхонада ушбу аудиокитобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди ва улар китобхонлар эътиборига ҳавола этилди.
Тақдимотда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон, филология фанлари номзоди Раҳимбой Жуманиёзов иштирок этди.
Жорий йил якунига қадар Республика болалар кутубхонаси томонидан яна 40 номдаги асарни аудиокитоб шаклидаги вариантини яратиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)