Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси 19—29 март кунлари Тошкент шаҳрида Наврўз китоб байрами хайрия акцияси ўтказмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.
Акция доирасида китоблар кўргазмаси, таниқли адиблар билан учрашувлар, баҳс-мунозаралар, китоб хайрия акциялари ва байрамона дастурлар бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳридаги «Ёшлар ижод саройи»да таниқли адиблар ва адабиёт намоёндалари билан ижодий учрашув, шунингдек, китоб саноати, ноширлик ва китобхонликка бағишланган кўргазмалар бўлиб ўтади.
Уларда муаллиф ва таржимонлар билан мулоқот қилиш, нашриётларнинг янги лойиҳалари тақдимотида қатнашиш ҳамда ноширларга таклиф-тавсия, фикр-мулоҳазалар билдириш мумкин.
Изоҳ (0)