Самарқанд вилояти ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг хорижий тиллар бўйича билим ва кўникмасини ошириш мақсадида Самарқанд давлат чет тиллар институтида ўқув курслари ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мазкур ўқув курслари институт кафедраларида фаолият олиб бораётган малакали профессор-ўқитувчилари томонидан инновацион ва интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда олиб борилмоқда.
Самарқанд шаҳрига хориждан келган сайёҳларга кўмак бериш ва улар билан мулоқот қилишда хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларидан чет тилларини мукаммал билиш талаб этилади.
Изоҳ (0)