ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти қайта кўриб чиқилиши, бюро таркибини қисқартиришлар кутаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Бош прокуратура матбуот хизмати уларни рад этди.
«Ушбу маълумотлар ҳақиқатга зид. Мажбурий ижро бюроси ўз ишини Президентнинг 2017 йил 29 майда имзоланган фармонида белгиланган тартибда бажармоқда», — дейилади хабарда.
Матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага кўра, келгусида бюро фаолияти, унинг номи ва бевосита бўйсунувчи юқори ташкилотини ўзгартириш ёки алмаштириш кўзда тутилмаяпти.
Изоҳ (0)