Интернет тармоғида йўл-патруль хизмати инспекторларининг янги формада юргани акс этган суратлар тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати бу масалага ойдинлик киритди.
«ЙҲХБ йўл-патруль хизматининг икки инспектори чиндан ҳам янги формада хизматни ўтамоқда. Тажриба давомида хизмат кийимининг чидамлилиги, кийганда ва ҳаракатланишда қулайлиги текширилмоқда», — дейилади ИИББ хабарида.
Шунингдек, фуқаролар фикрини инобатга олиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, бошқарма аҳолига »Йўллардаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари шундай кўринишда бўлишини истайсизми?» деган савол билан мурожаат этган.
Изоҳ (0)