Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Андижон тумани ИИБнинг соҳавий хизматлари ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Бир ҳафта давомида 8 та жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда туман ИИБ бошлиғи кубоги учун яшил майдонда ўзаро куч синашди. Ўз гуруҳида барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, финал босқичига етиб келган Жиноят қидирув бўлинмаси ҳамда 9-сонли ички ишлар бўлинмаси шахсий таркибидан тузилган жамоаларнинг қизғин кечган баҳсида Жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари 4:3 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди.
Ғолиб жамоага кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, фаол ҳаваскор тўп сурувчилар ҳам медаль ва турли номинациялар бўйича тақдирланди.
Изоҳ (0)