Андижон вилоятида хизмат вазифасини сидқидилдан бажариб, ўзига бириктирилган ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳолатларининг камайишига эришган 191 нафар профилактика инспектори, жамоат тартибини сақлашда уларга амалий ёрдам кўрсатган 46 нафар маҳалла фуқаролар йиғини ва жамоатчилик вакилларига 138 миллион сўм бир марталик пул мукофоти берилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Вилоятда жамоат тартибини сақлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш, «Хавфсиз шаҳар», «Хавфсиз ҳудуд» лойиҳаларида белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил деб гумон қилинган ва тунги вақтларда кўчаларда мақсадсиз юрган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб бориляпти. Таҳлил натижаларига кўра, вилоятда умумий жиноятчилик жорий йилнинг январь–февраль ойлари якуни бўйича 39 фоизга камайган.
Изоҳ (0)