Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидда юз берган фожиа қурбонлари ҳаққига Қуръон тиловати қилишни тавсия этди. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда.
Муфтий томонидан имзоланиб, вилоят вакилликларига юборилган хатда шундай дейилади:
«Бутун дунё уламолари, дин ва давлат арбоблари ушбу террорчилик ҳаракати оқибати ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирмоқда.
Шу муносабат билан Янги Зеландиянинг ‘Ал-Нур’ ва ‘Линвуд’ масжидларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлганлар ҳаққига шу йилнинг 17 март куни барча жоме масжидларида пешин намозидан сўнг Қуръони Карим тиловати ва дуолар қилиш, шунингдек, диний таълим муассасаларида ҳатми Қуръонлар қилиш, савобини ҳалок бўлганлар руҳига бахшида этиш тавсия этилади».
Изоҳ (0)