Facebook ижтимоий тармоғида жойлаштирилган BBC видеомурожаати остида Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев номидан изоҳ қолдирилган.
Шу муносабат билан қўмита матбуот хизмати ДСҚ раиси Facebook ижтимоий тармоғида саҳифаларга эга эмаслиги, мазкур изоҳ фейк аккаунт томонидан қолдирилганини билдирди.
ДСҚ раҳбарияти Facebook мутасаддилари, шунингдек, тегишли давлат органларига сохта ном ортига яширинган кишиларнинг шахсини аниқлаш, шунингдек, уларни жавобгарликка тортиш юзасидан мурожаат қилган.
Изоҳ (0)