Жорий йилнинг 18—21 март кунлари Хитойнинг Гонконг шаҳрида ўтказиладиган 23-Халқаро кино ва телевизион фильмлар FILMART (Hong Kong International Film & TV Market) кинобозорида «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг «Республика кинопрокат маркази» ўзбек миллий фильмларини халқаро миқёсда тақдим этиши кутилмоқда, деб ёзади ЎзА.
Халқаро FILMART кинобозори Осиёнинг энг йирик киноиндустрия тадбирларидан биридир. 2018 йилда АҚШ, Буюк Британия, Канада, Корея, Япония, Ҳиндистон каби дунёнинг жами 37 та мамлакатидан 850 нафар иштирокчининг 8 700 дан ортиқ илғор кино ишлаб чиқарувчи — харидор компаниялари иштирок этгани тадбирнинг нуфузини кўрсатиб беради.
FILMART кинобозори ютуғининг сири Entertainment Expo доирасида Осиё кинофестивали, рақамли кино ва телеконтент кўргазмалари ҳамда киномаҳсулотлар, замонавий технологияларга бағишланган молиявий ва инвестициявий форумларни ўзида бирлаштирадиган ягона платформада ўтказилишидадир.
Мазкур тадбирда 2017—2018 йилларда давлат буюртмасига асосан ишлаб чиқарилган бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли миллий фильмлар тақдимотини ўтказиш билан бирга уларни халқаро кинопрокатга чиқариш, чет мамлакатлар телеканалларига сотиш ва хорижий фильмларни Ўзбекистондаги кинопрокатини йўлга қўйиш масалалари ўрин олган.
Изоҳ (0)