28 февраль куни Ўзбек миллий академик драма театрида туркиялик режиссёр томонидан «Абу Райҳон Беруний» фильмига кастинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур кастингда Ўзбек миллий академик драма театри, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри, Аброр Ҳидоятов номидаги драма театри актёрлари иштирок этди.
«Икки қардош халқни янада яқинлаштирадиган бу фильм, ўзбек халқини тарихини бошқа давлатларга янада танитишга улкан хисса қўшади десак муболаға бўлмайди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)