Россиялик таниқли хонанда Эмин Агаларов «Халқлар дўстлиги» саройида концерт берди.
Хонанданинг концертига тўрт мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрди.
Концертда Эминга ўзбекча тўн ва дўппи совға қилинди. Шунингдек, хонанда ўзбек нони билан меҳмон қилинди.
Эмин Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини айланишга ҳам улгурди. Хонанда Тошкентга биринчи марта келганини, энди тез-тез концерт дастури билан ўзбекистонлик мухлисларини хурсанд қилишини айтди.
Изоҳ (0)