7 март, пайшанба куни футбол бўйича Европа Лигаси 1/8 финали доирасида дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.
Лучано Спалетти қўл остидаги Миланнинг «Интер» клуби Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрига сафар қилади. Италияликлар у ерда «Айнтрахт» жамоасига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» мусобақанинг 1/16 босқичида Венанинг «Рапид» жамоасини икки ўйин натижасига кўра 5:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Унаи Эмери бошқарувидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби меҳмонда шаҳар номи билан аталувчи «Ренн» жамоаси билан баҳс бойлайди. Иккала беллашув ҳам Тошкент вақти билан соат 22:55 да бошланади.
Маълумот учун, «тўпчилар» Европа Лигасининг сўнгги босқичида БАТЭни ютди (умумий ҳисоб — 3:1).
Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси» «Стемфорд Бриж»да Киевнинг «Динамо» жамоасини синовдан ўтказади.
Таъкидлаш жоиз, «аристократлар» аввалги босқичда Швециянинг «Мальмё» клуби устидан йирик 3:0 ҳисобида зафар қучганди (умумий ҳисоб — 5:1).
Италия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган баҳсда «Ювентус»га мағлуб бўлган (1:2) «Наполи» ўз майдонида «Зальцбург»ни қабул қилади. Иккала беллашувга ҳам тунги соат 01:00 да старт берилади.
Қайд этиш жоиз, Карло Анчелотти шогирдлари мазкур мусобақанинг 1/16 финалида Швейцариянинг «Цюрих» клубини икки ўйин натижасига кўра 5:1 ҳисобида таслим қилганди.
Европа Лигаси
1/8 финал баҳслари
7 март, пайшанба
«Айнтрахт Ф»—«Интер» 22:55
«Динамо Загреб»—«Бенфика» 22:55
«Севилья»—«Славия Прага» 22:55
«Зенит»—«Вильярреал» 22:55
«Ренн»—«Арсенал» 22:55
«Челси»—«Динамо Киев» 01:00
«Наполи»—«Зальцбург» 01:00
«Валенсия»—«Краснодар» 01:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)