• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Барселона»дан кетма-кет тарсаки еган «Реал Мадрид» Чемпионлар Лигасидаги юришини давом эттира оладими? (превью)

    Бугун, 5 март куни Европа Чемпионлар Лигасида илк чорак финалчилар номи маълум бўлади. Жумладан, Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида Амстердамнинг «Аякс» жамоасини қабул қилади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    1/8 финалнинг биринчи учрашувида «Қироллик клуби» Карим Бензема ва Марко Асенсионинг голлари сабаб 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. Шу боисдан ҳам «Реал» жавоб беллашувини фаворит сифатида бошлайди. Аммо Сантьяго Солари шогирдлари фаворит эканлигини майдонда исботлашига тўғри келади. Зеро, мусобақанинг амалдаги ғолиби ўзининг азалий рақиби бўлмиш «Барселона»га кетма-кет 2 та ўйинда мағлуб бўлди. Камига иккала мағлубият  ҳам «Сантьяго Бернабеу»да қабул қилиб олинди. «Реал» Испания Кубоги билан хайрлашди, Ла Лигада эса «Барселона»дан 12 очкога ортда қолиб кетди. Мадридлик мухлисларнинг бундай натижадан ҳафсаласи пир бўлгани рост. Шундай экан, жамоа курашадиган фақат битта соврин — «шалпангқулоқ»нинг ўзигина қолди, холос. Бу йўлда жамоа бугун «Аякс»га сенсация қайд этиб, шов-шов кўтармаслиги учун ҳаракат қилади.

    Амстердам жамоаси эса «Реал»дан қабул қилинган мағлубиятлардан сўнг Нидерландия чемпионатида 2 та ўйин ўтказди. Уларнинг иккаласида ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди. 10 та гол уриб, 1 та гол ўтказди, холос. Эрик тен Ҳаг шогирдларининг миллий биринчиликдаги ишлари рақибиникига қараганда чакки эмас. Клуб мусобақа пешқадами «ПСВ Эйндховен»дан (61 очко) битта кам ўйин ўтказган ҳолда 56 очко билан жадвалнинг 2-поғонасида бормоқда. «Аякс»нинг «Реал» билан ўйинда йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ. Шу боисда ҳам Фрэнки де Йонг жамоадошлари «вабанк»ка боришни ўз олди мақсад қилган бўлса ажаб эмас.

    Таркиблар ҳақида

    «Реал»да жамоа сардори Серхио Рамос ўтган ўйиндаги карточкаси сабаб УЕФА томонидан мусобақанинг 2 та ўйинидан четлатилди. Рамоснинг йўқлиги ҳозирги «Реал»да билиниши табиий ҳол. Солари унинг ўрнини ўзининг универсаллиги билан танилиб улгурган Начо орқали ёпиши ҳам деярли аниқ. Мураббий билан аразлашиб қолган Иско ўйин қайдномасига киритилган, бироқ унинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида. Маркос Льоренте эса ҳамон жароҳати сабаб жамоасига ёрдам бера олмаяпти.

    «Аякс»да эса ҳаммаси жойида. Эрик тен Ҳаг жамоасида фақат битта кичик йўқотиш бор. Карел Эйтинг жароҳати сабаб Мадридга келмаган. Аммо у асосий таркибнинг муқим аъзоси ҳисобланмайди. Амстердам жамоаси айни дамда ўзининг энг кучли таркиби билан Мадридда мўъжиза кўрсатишга ҳаракат қилиб кўради.

    Учрашув ҳаками

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Беллашувни германиялик Феликс Брих бошқариб боради. Брих жаноблари 2018/19 йилги мавсумда халқаро майдонда 5 та ўйинда хизмат қилишга улгурди. У бу баҳсларда 28 та сариқ карточка кўрсатишга улгурди. Битта ўйинда ўртача — 5,6 тадан. Қизил карточкага эса атиги 2 марта мурожаат қилган. Битта ўйинда ўртача 30 марта қоида бузилишини қайд этган.

    Қизиқарли фактлар:

    • «Реал» «Аякс»ни сўнгги 7 та ўйиндан бери ютиб келади.
    • «Аякс» 16 йилдан бери Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқа олмаяпти.
    • «Реал» 23 марта Чемпионлар Лигаси плей-оффига чиқди. Бу мусобақа тарихидаги рекорд ҳисобланади.
    • Чемпионлар Лигасида иккала клубнинг сўнгги 6 та беллашувида жамоалар 2 тадан кўпроқ гол киритган.

    Мураббийлар фикри

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Биз ютишни ва кейинги босқичга чиқишни хоҳлаймиз. Жамоамизда характер ва Чемпионлар Лигасига бўлган ўзгача меҳр бор. Жамоадаги ҳамма кучлироқ ўйин кўрсатиб, кўпроқ ҳужум қилиб, голлар уриш учун меҳнат қилмоқда. Бу — бизнинг ишимиз.Сантьяго Солари, «Реал» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Бизнинг мақсадимиз аниқ. У ҳеч бир ўйинда ўзгармайди — голлар уриш. Биз «Аякс»миз ва бизга кимга қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Ҳар доим устунлик қилиб, голлар уришга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

    Эрик тен Ҳаг, «Аякс» бош мураббийи

    Европа Чемпионлар Лигаси

    1/8 финал жавоб беллашуви

    5 март, сешанба

    «Реал Мадрид»—«Аякс» (2:1) 01:00

    Тахминий таркиблар:

    «Реал Мадрид»: Куртуа — Регилон, Варан, Начо, Карвахаль — Каземиро, Кроос, Модрич — Васкес, Бензема, Винисиус.

    «Аякс»: Онана — Тальяфико, Блинд, де Лигт, Мазрауи — де Йонг, ван де Беек, Шёне — Нерес, Тадич, Зиёш.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    05.03.2019, 18:20   Изоҳ (0)   16237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Ўзбек палови нима эканлигини тушунган ва чопон кийган 2 карра Олимпиада чемпиони Елена Исинбаева

    04.03.2019, 12:29

    Елена Исинбаева «Нафосат—2019» спорт фестивали ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди

    04.03.2019, 12:05

    Криштиану Роналду 400 минг еврога Rolls Royce сотиб олди

    04.03.2019, 09:16

    Испания Кубоги. «Барселона» «Реал»ни йирик ҳисобда енгиб, финалга чиқди (видео)

    28.02.2019, 02:57

    Самвел Бабаян: «ЎФА дисквалификацияни 2018 йил 1 февралда бекор қилган»

    27.02.2019, 09:49

    Азар Агуэрога, Сарри эса яна Гвардиолага қарши. Англия Лига Кубоги кимга насиб қилади? (превью)

    24.02.2019, 20:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаводан бензин олиш: янги ихтиро инсониятни ёқилғи инқирозидан қутқариши мумкин

    Технологиялар | 11 август, 13:09

    Ўзбекистонда туман ва шаҳарлар иқтисодий ўсишга туртки берувчи лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 13:02

    Тошкент вилоятида пора олган МИБ ходими 6 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 11 август, 12:37

    Ироқда 600 дан ортиқ зиёратчи хлор газидан заҳарланди (видео)

    Дунё | 11 август, 12:28

    Чарльз Оливейра: “Ярадор шер — барибир шерлигича қолади”

    Спорт | 11 август, 12:23

    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль

    Реклама | 11 август, 10:30

    Гарвард олимлари Альцгеймер касаллигига даво топди ва хотирани тиклаш усулини аниқлади

    Илм-фан | 11 август, 12:14

    Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга 600 млн куб метр сув етказади

    Ўзбекистон | 11 август, 11:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.