5 март, сешанба куни «Тоттенҳэм» етакчиси Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида «Боруссия Д» дарвозасига киритилган ягона голга муаллифлик қилди.
Бу Ҳарри Кейн учун Еврокубокларда урилган 24-гол сифатида тарихдан жой олди. Натижада Кейн жамоанинг собиқ ҳужумчиси Жермейн Дефони қувиб ўтиб, «шпорлар»нинг халқаро майдондаги асосий тўпурарига айланиб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)