АҚШ президенти Дональд Трамп фавқулодда ҳолат эълон қилгач, бир ой ичида Мексикадан АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётганда қўлга тушган оилалар сони 50 фоизга ошди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Миллий хавфсизлик агентлигининг хабар беришича, жами 36 минг киши ҳибсга олинган. Бу эса АҚШ тарихида мисли кўрилмаган рекорд даража бўлган. Охирги ойларда чеклов патрулига юзлаб мигрантлардан ташкил топган 70 дан ортиқ гуруҳ тушган.
Чеклов хизмати ноқонуний гуруҳларни расмийлаштириш ва кўчириб ўтказишига кўп вақт кетмоқда. Бундан гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланувчи контрабандачилар фойдаланмоқда. Чеклов хизмати ходимлари чалғиб қолиши билан контрабандачилар чегарадан ноқонуний юкни олиб ўтиб кетмоқда.
«Биз хавфли тенденциялар билан юзлашяпмиз», — дейди АҚШ божхона хизмати бошлиғи Кевин Макаленан.
Изоҳ (0)