АҚШда электрон чўнтак калькулятори ихтирочиларидан бири Жерри Мэрриман 87 ёшда вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Жерри Мэрриман юрагига кардиостимулятор ўрнатилганидан сўнг аҳволи ёмонлашиб, Далласдаги шифохоналардан бирига ётқизилган эди.
У 27 февраль куни юрак ва буйрак етишмовчилигидан вафот этди.
Жерри Мэрриман 1965 йилда Нобель мукофотининг бўлғуси совриндори Жек Килби билан биргаликда электрон калькулятор ихтиро қилиш устида иш бошлаган.
1967 йилда олимлар ишланмани якунлаб, патент олиш учун ҳужжат топширган.
Қайд этилишича, дастлабки ҳисобловчи машина 1,3 килограмм оғирликда бўлиб, у тўртта математик амал: қўшиш, айириш, бўлиш ва кўпайтиришга оид мисолларни ишлаган.
Изоҳ (0)