Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри судида эркакларга қасддан ОИТСни юқтирган аёлларга ҳукм ўқилди, деб хабар берди «ASIA-Plus».
22 ёшли ва 30 ёшли аёллар бир неча эркакка ОИТСни юқтирганликда айбдор деб топилиб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
«22 ёшли аёлнинг икки нафар вояга етмаган фарзанди бор. Улар айни вақтда меҳрибонлик уйига жойлаштирилган, аёлнинг турмуш ўртоғи ҳам ОИТСга чалинган бўлиб, ҳозирда ўғрилик содир этгани учун қамоқда ўтирибди», — дейилади хабарда.
Аёл Хўжанддаги тунги клублардан бирида раққоса бўлиб фаолият юритган. Унинг тўрт нафар эркакка ОИТСни юқтиргани аниқланган.
30 ёшли аёл эса 12 нафар эркакка ОИТС юқтирган. Унга нисбатан 1 йилу 6 ой қамоқ жазоси қўлланилди.
Изоҳ (0)