Музаффар Дадабоев Наманган вилоятининг Уйчи туманида жойлашган чегара ҳудуди орқали Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда умумий қиймати 968 миллион сўмдан ортиқ товар-моддий бойликларни олиб ўтишга уринди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Дастлабки суриштирув жараёнида маълум бўлишича, Музаффар Дадабоев «ГАЗ-53» русумли автомашина юкхонасига музлатгич, чангютгич, электр иситгич, телевизор, газламалар, энергетик ичимликлар, оздирувчи капсулалар ҳамда 352 дона мобил телефон, 300 килограмм Эрон пистасини юклаб, яширин йўллар орқали мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган пайтда тўхтатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилоят бошқармаси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)