Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Абу-Дабининг ҳукмрон сулоласидан бўлган шайх Ҳамад Бин Ҳамдан ал Нахайян унинг буюртмасига асосан яратилган «дунёдаги энг катта йўлтанламас»ни намойиш этди. Бу ҳақда Mirror нашрига таяниб, TengriNews хабар бермоқда.

Фото: TengriNews

Фото: TengriNews

«Трансформерлар» фантастик фильмидаги машиналарни эслатувчи автомобиль дубайлик конструкторлар томонидан яратилган.

11 метрлик йўлтанламас 24 тоннага яқин вазнга эга. Машина Американинг ҳарбий Oshkosh M1075 шатакчиси асосида ишлаб чиқарилган. У 600 от кучига эга 15,2 литрлик Caterpillar дизели билан жиҳозланган.

Автомобильнинг олд қисми 40 йиллар юк машинаси, кабинаси — замонавий Jeep Wrangler Unlimited, чироқлари — Ford Super Duty, орқа бампери эса Dodge Dart’дан ўзлаштирилган. Ўн ғилдиракли йўлтанламас Dhabiyan номини олган. Унинг эни 2,5 метр, баландлиги — 3,2 метр.

Ноёб автомобилнинг нархига аниқлик киритилмаган.

Фото: TengriNews

Фото: TengriNews

Фото: TengriNews

Фото: TengriNews

Фото: TengriNews

Фото: TengriNews

Фото: TengriNews

Фото: TengriNews

Фото: TengriNews

Фото: TengriNews

Фото: TengriNews

Фото: TengriNews

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк