Венесуэла учун Колумбиядан келган инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машинасида қурол ва баррикадаларни ишлаб чиқариш учун зарурий воситалар мавжуд бўлган, дея хабар беради
Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаснинг маълум қилишича, 23 февраль куни ёқиб юборилган юк машинасида «баррикадалар, тўсиқлар, симлар, михлар бўлган». Вазир «агрессия» Колумбия томонидан эканлигини қўшимча қилган.
23 февраль куни Венесуэла мухолифати Колумбиядан гуманитар ёрдам юк автомобилини мамлакатга ўтишини таъминлашга уринган. Натижада бир нечта автомобиль ёқиб юборилган. Колумбия ҳукумати инфратузилмага етказилган зарарни баҳолаш учун Венесуэла билан чегараларни икки кунга ёпиб қўйган.
Венесуэла президенти Николас Мадуро чегара ҳудудидаги тўқнашувлар фонида Богота билан дипломатик алоқаларни тўхтатганини эълон қилган ва Колумбия элчиси ва дипломатларига 24 соат ичида мамлакатни тарк этишини буюрган.
Изоҳ (0)