28 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореянинг «кучли иқтисодий давлат» бўлишига ёрдам беришга ваъда берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Мен бунга ёрдам беришга тайёрман. Менимча, бу ўзига хос нарса бўлади», — деган Трамп Ким Чен Ин билан учрашувда.
Шунингдек, АҚШ президенти ҳозирги вақтда томонлар музокара жараёнини тезлаштиришни хоҳламаслигини, ҳозирда Шимолий Корея учун энг муҳими вақт эканини, лекин шу билан биргаликда тўғри келишувга эришиш ҳам муҳимлигини қўшимча қилган.
Изоҳ (0)