АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэн Конгресс вакиллар палатасидаги эшитувлар чоғида 10 йил давомида кишилар ва ташкилотларга унинг номидан 500 маротаба таҳдид қилганини билдирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Трамп бошқа кишиларга неча маротаба таҳдид қилишни сўрагани ҳақидаги саволга Коэн «етарлича» деб жавоб берган.
Шунда ушбу саволни берган конгрессмен Жеки Шпейпер аниқлаштирувчи рақамларни айта бошлаган: 50,100,200, 500. Коэн уни 500 рақамида тўхтатди ва «айнан шунча маротаба бўлса керак», деб таъкидлади.
Изоҳ (0)