Беларусь 2019 йилда амалдаги кредитлари бўйича тўлаш учун Россиядан 600 миллион доллар қарз сўради. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Максим Ермолович маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Вазирга кўра, Россия томони бюджетда Беларусь қарзини қайта молиялаштириш учун маблағлар кўзда тутган, бироқ бу юзасидан якуний қарор қабул қилинмаган.
2019 йилда Беларусь турли кредиторларга 3,6 миллиард доллар тўлаши керак. Давлатнинг Россия олдидаги умумий қарзи 6,5 миллиард доллардан ошади.
Изоҳ (0)