Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари Россиянинг НТВ телеканали асосчиларидан бири ва собиқ бош директори Игорь Малашенконинг ўлимида криминал аломатларни топмади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Андалусия Олий судида билдирилишича, Малашенко ўз жонига қасд қилган. Суд-тиббиёт экспертизасининг якуний натижалари тахминан бир ойдан сўнг тайёр бўлиши айтилмоқда.
Олдинроқ Малашенконинг беваси журналист Божена Ринска турмуш ўртоғи зўравонлик ҳаракатлари оқибатида ўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилганди.
Маълумот учун, Игорь Малашенко 25 февраль куни Андалусиянинг Сотогранде шаҳрида 64 ёшида ҳаётдан кўз юмганди.
Изоҳ (0)