Душанбедаги масжид қурилишида баландликдан тушиб кетган қурувчилардан бири вафот этди. У ҳалокат содир бўлган вақтдан бери жонлантириш бўлимида ётган, деб хабар берди «ASIA-Plus».
Баландликдан қулаган 60 ёшли қурувчи Давлатшо Юсуповнинг жигари ёрилган. Шифокорлар барча имкониятларни ишга солган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.
Яна бир қурувчи эса жонлантириш бўлимида қолмоқда. Аммо шифокорларнинг айтишича, унинг аҳволи хавотир уйғотмайди. Жароҳатланган бошқа қурувчилар аҳволи эса барқарор деб баҳоланган.
Содир бўлган ҳодиса юзасидан Душанбе прокуратураси томонидан Тожикистон ЖКнинг 190-моддаси (кончилик, қурилиш ва бошқа ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)