• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЎФА: Самвел Бабаян «Бунёдкор» кафиллиги остида афв этилган

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўзбек футболидан умрбод четлатилган Самвел Бабаян Тошкентнинг «Локомотив» клуби президентига маслаҳатчи бўлганлиги билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди.

    ЎФА

    ЎФА

    Қуйида ташкилот баёноти тўлиқлигича келтирилади:

    «Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 йўлланмасини қўлга кирита олмаганидан сўнг истеъфога чиқарилганди. Кейинроқ ташкилот Самвел Бабаяннинг бош жамоадаги фаолиятини алоҳида ўрганиб чиқиш талаб этилган ўн мингдан зиёд мактубни Ўзбекистон Республикаси Президентининг портали орқали қабул қилиб олди. Айнан мана шу сўровларга асосан 2018 йилнинг 15 январь куни Самвел Бабаянга нисбатан Ўзбекистон футбол ассоциацияси иш очди ҳамда мазкур иш якунига қадар ЎФА Ижроқўми мураббийни футболдан четлатди.

    Ўрганишлар Самвел Бабаян миллий терма жамоадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланган, деган хулосага олиб келди. Шунинг ўзиёқ унинг учун терма жамоалар эшикларини ёпиш учун етарли бўлди. Бироқ кейинчалик ЎФА Ижроқўмига «Бунёдкор» футбол клуби номидан билдирги тақдим этилиб, Бабаяндан дисквалификацияни олиб ташлаш сўралган.

    «Бунёдкор» футбол клуби Бабаянга кафил бўлиш ташаббусини билдиради ва унга қўлланилган интизомий чорани енгиллаштиришни сўрайди. Зеро сўнгги вақтларда давлат раҳбарининг шахсан ўзи билиб-билмай айбли қилмиш қилган ва ўз айбидан чуқур пушаймон бўлган шахсларни афв этмоқда. Ўз навбатида айбини тан олган ва уни ювиш учун меҳнат қилишга тайёр турган шахсларга нисбатан инсонпарварлик принципини қўллаган ҳолда ёрдам қўлини чўзиш зарур деб ҳисоблаймиз», — дейилади ёзилган билдиргида.

    ЎФА Ижроқўми аъзолари мазкур хатни бир овоздан ёқлади. Шу тариқа Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан очилган иш 2018 йилнинг 1 февраль куни ёпилди ҳамда Самвел Бабаяннинг дисквалификацияси бекор қилинди.

    Самвел Бабаян термада фаолият олиб борган даврда йўл қўйилган камчиликлар, унинг термага бош мураббий этиб тайинланиши борасидаги қарорнинг узвий давомидир. Бу ҳолат Ўзбекистон футбол ассоциациясига хулоса ўрнида хизмат қилиб, миллий терма жамоа бош мураббийи жавоб бериши керак бўлган аниқ талаблар ишлаб чиқилиши вазифа сифатида ЎФА Терма жамоалар бўлимига топширилди. Унга кўра, миллий терма жамоани кейинги ўринларда Европа ва Лотин Америкаси футболи билан яхши таниш бўлган, улардаги устун жиҳатларни ўзбекистонлик футболчиларга ўргата олиш салоҳиятига эга бўлган, шунингдек, фаолияти давомида кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритган мутахассис бошқариши керак эди. ЎФА шундан келиб чиққан ҳолда миллий терма жамоага таниқлик аргентиналик мутахассис Эктор Куперни олиб келди.

    ЎФА бундан буён Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг ҳеч қайси терма жамоасида фаолият юритишига йўл қўймайди. Қўшимчасига, кейинги фаолиятини Самвел Бабаянсиз тасаввур қила олмаган «Локомотив» футбол клубининг қарорига ҳам қаршилик кўрсатмайди».

    Маълумот учун, Самвел Бабаян ЎФФ (ҳозир ЎФА) Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилган эди. Кейинроқ мутахассис Латвияда иш бошлагач, ташкилот бу қарорнинг фақат Ўзбекистонда амал қилишини маълум қилганди.​ 2019 йилнинг 26 февраль куни эса Бабаян Тошкентнинг «Локомотив» клубида президент маслаҳатчиси сифатида иш бошлади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    27.02.2019, 13:08   Изоҳ (0)   16401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самвел Бабаян: «ЎФА дисквалификацияни 2018 йил 1 февралда бекор қилган»

    27.02.2019, 09:49

    Азар Агуэрога, Сарри эса яна Гвардиолага қарши. Англия Лига Кубоги кимга насиб қилади? (превью)

    24.02.2019, 20:21

    Сульшер Клоппга, Погба эса Салоҳга қарши. Барчаси «Манчестер Юнайтед»—«Ливерпуль» баҳси ҳақида (превью)

    24.02.2019, 15:26

    Шаҳрам Ғиёсов мексикалик рақибини нокаутга учратди

    24.02.2019, 08:51

    ​Ла Лига. Месси ҳет-трикка эришган ўйинда «Барселона» «Севилья»ни таслим қилди (видео)

    23.02.2019, 22:47

    «Реал»га қарши 2 та ўйин кутиб турган «Барселона» «Рамон Санчес Писхуан»дан омон чиқа оладими? (превью)

    23.02.2019, 14:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 




    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.