23 февраль, шанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 25-тури доирасида 2 та беллашув ўз ниҳоясига етди.
Турнинг марказий ўйинида Эрнесто Вальверде бошлиқ Каталониянинг «Барселона» клуби сафарда Пабло Мачин қўл остидаги «Севилья» клуби майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида Хесус Навас Виссам Бен-Йеддер узатмасини голга айлантирган бўлса, 4 дақиқа ўтиб Лионель Месси ҳисобни тенглаштирди. 42-дақиқада эса Габриэль Меркадо жамоасини олдинга олиб чиқди (2:1). Иккинчи бўлимнинг 67 ҳамда 85-дақиқаларида Месси яна 2 та гол урди. Ўйинга сўнгги нуқтани Луис Суарес қўйди. Натижада «Барселона» сафарда 4:2 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.
Ла Лига
25-тур баҳслари
23 февраль, шанба
«Хетафе»—«Райо Вальекано» 2:1
Голлар: 1:0 — 28 Мата, 1:1 — 58 Томас, 2:1 — 68 Молина«Севилья»—«Барселона» 2:4
Голлар: 1:0 — 22 Навас, 1:1 — 26 Месси, 2:1 — 42 Меркадо, 2:2 — 67 Месси, 2:3 — 85 Месси, 2:4 — 90 Суарес.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)