Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида бедарак йўқолган беш ёшли болакай ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.

Унга кўра, 17 август куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ навбатчилик қисмига 2001 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2020 йилда туғилган ўғли 16 август куни яшаш хонадонидан номаълум сабабларга кўра чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганини маълум қилиб, уни топишда амалий ёрдам сўраган.
Воқеа жойига Ўрта Чирчиқ туман прокурори, туман прокуратураси терговчиси, туман ИИБ бошлиғи ва бошқа тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқиб, воқеа жойи кўздан кечирилган.
Терговга қадар текширув давомида, 16 август куни бедарак йўқолган болакайнинг мурдаси 18 август куни тумандан оқиб ўтувчи ариқдан топилган. Мурда кўздан кечирилганда унинг танасида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган.
Изоҳ (0)