23 февраль, шанба куни (Тошкент вақти билан 24 февраль тонгида) профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (6 та жанг, 6 та ғалаба) ўзининг 7-жангини ўтказди.
Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказилган жангда ўзбекистонлик боксчи мексикалик Эдгар Пуэрта (25 та ғалаба, 11 та мағлубият, 1 та дуранг) рақиблик қилди. Жанг 10 раунддан иборат бўлиши режалаштирилганди.
Аммо Шаҳрамнинг 5-раунддаги фаоллиги рақибининг нокаутга учрашига олиб келди ва ҳакам жангни муддатидан аввал якунлашга қарор қилди. Натижада ўзбекистонлик боксчи профессионал боксдаги 7-жангида нокаут эвазига ғалаба қозонди. Пуэрто эса фаолиятидаги 12-мағлубиятини қабул қилиб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)