• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Азар Агуэрога, Сарри эса яна Гвардиолага қарши. Англия Лига Кубоги кимга насиб қилади? (превью)

    Бугун, 24 февраль санасида Англияда 2018/19 йилги футбол мавсумининг илк соврини эгаси маълум бўлади. Англия Лига Кубоги финал беллашувида Маурицио Сарри бошчилигидаги «Челси» клуби Хосеп Гвардиола бошлиқ «Манчестер Сити» билан кураш олиб боради. Қуйида мазкур учрашувга оид маълумотлар ва қизиқарли фактлар тақдим этилади.

    Фото: Тrome

    Фото: Тrome
    «Уэмбли» стадионида ўтадиган Англия Лига Кубоги финали иккала жамоанинг тарихга ўзаро 161-учрашуви сифатида киради. Тарихий статистика Лондон клуби фойдасига. «Аристократлар» 65 та ўйинда ғалаба қозонган, 39 та ўйинда эса дуранг қайд этилган. «Шаҳарликлар» бўлса 56 та ўйинда ғалаба нашидасини сурган. Тўплар нисбати ҳам «Челси» томонни кўрсатмоқда —  220-206. Томонлар жорий мавсум ҳисобидан 4 марта ўзаро дуч келмоқда. Мавсум аввалида (2018 йил, 5 август) жамоалар Англия Суперкубоги учун майдонга тушганди. Ўшанда «шаҳарликлар» Серхио Агуэронинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Суперкубокни ўзиники қилганди. 2018 йил 8 декабрида эса «Челси» АПЛ доирасида «Сити»ни Нголо Канте ва Давид Луисларнинг голлари эвазига мағлуб этди. 2 ҳафта олдин бўлса, томонлар АПЛнинг 2-даврасида ўзаро дуч келди. Унда «Сити» «Челси»ни шунчаки тор-мор келтирди — 6:1. Шундай экан, бугунги ўйин принципиал аҳамиятга эканлиги сабаб ҳам майдонда ҳақиқий жанг бўлиши кутилмоқда.

    Мусобақа йўли

    «Челси»

    «Челси»нинг финалга қадар етиб келиши бир мунча қийин бўлди. Жамоа 1/16 финалда «Ливерпуль»ни 2:1 ҳисобида катта машаққатлар эвазига мағлуб этган бўлса, 1/8 финалда «Дерби Каунти» устидан 3:2 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Чорак финалда «Борнмут» минимал (1:0) ҳисобда таслим этилди. Ярим финалда бўлса, ҳамшаҳари «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиб, финалга чиқди. Сарри жамоаси мусобақа давомида 5 та ўйинда 4 та ғалабага эришди, битта ўйинда эса мағлуб бўлди. 9 та гол урди, 5 та голни ўз дарвозасидан олиб чиқишга мажбур бўлди. Лондонликларнинг мусобақадаги тўпурари эса Эден Азар бўлиб турибди — 3 та гол.

    «Манчестер Сити»

    «Шаҳарликлар» эса финалга қадар бир мунча осон йўл билан етиб келди. 1/16 финалда «Оксфорд Юнайтед»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этилди. 1/8 финал босқичида «Фулҳэм» (2:0) таслим этилган бўлса, чорак финалда «Лестер» (2:1) мусобақадан чиқариб юборилди. Ярим финалда бўлса, «шаҳарликлар» голлар шоусини уюштирди. «Бёртон» жамоаси икки ўйин натижасига кўра, 10:0 ҳисобида тор-мор келтирилди. Гвардиола шогирдлари 5 та ўйинда 5 та ғалаба қозонди. Тўплар нисбати эса 17-1. «Сити»нинг мусобақадаги тўпурари Габриэль Жезус, унинг ҳисобида 5 та гол бор.

    Қизиқарли фактлар

    • «Манчестер Сити»нинг Лига Кубогидаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси 11 та учрашувга етди;
    • «Шаҳарликлар» сўнгги 14 та расмий ўйиндан 13 тасида ғалаба қозонди;
    • «Сити» «Челси»ни сўнгги 5 та ўйиндан 4 тасида мағлуб этган;
    • «Челси» сўнгги 6 та расмий ўйиндан 3 тасида мағлубиятга учради;
    • Сарри ва Гвардиола 5 бора ўзаро дуч келган, улардан 4 тасида Маурицио жамоаси мағлуб бўлган.

    Ўйиндан олдинги фикрлар

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Мен «Саррибол» нима эканлигини билмайман. Англиядаги биринчи кунимда айтганимдек, ҳозир ҳам бунинг нима эканлигига тушунмайман. Бу жумла қайсидир журналдан олинган бўлса керак. Италияда ҳам бундай сўзни ҳеч қачон эшитмаган. Шундай экан мен ҳеч нарсани билмайман. Ҳаммасининг якунида энг асосийси — натижа қолади. Ҳар ҳолда мен шундай ҳисоблайман. Қачонки, жамоа натижа кўрсата олмаса, унда танқидлар учун эшиклар очилади. Фаолиятим давомида фақатгина натижага эҳтиёжим бўлади, бошқасига эмас.Маурицио Сарри, «Челси» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Саррининг «Челси»даги ҳолати, менинг «Сити»даги ҳолатимдан фарқ қилади. Англиядаги фаолиятимнинг биринчи йилида клуб ҳеч қачон менга шубҳа билан қарамаган. ОАВ эса мени 1 ёки 2 та мағлубиятдан сўнг истеъфога ҳам чиқармаган. Баъзан вазият қийинроқ бўлади, шунда вақт талаб этилади. Мауриционинг АПЛдаги 1-мавсумида ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. Мен Сарри ва «Челси» ҳақида юқори фикрдаман. Агар сиз «Сити»—«Челси» (6:0) ўйинини кўриб бунга ишонмасдирсиз, аммо Саррининг жамоаси баъзи вазиятларда ақлбовар қилмас ишларни қилди.

    Хосеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи

    Тахминий таркиблар

    «Челси»: Аррисабалага – Аспиликуэта, Рюдигер, Давид Луис, Эмерсон – Канте, Жоржиньо, Баркли – Педро, Игуаин, Азар

    «Манчестер Сити»: Эдерсон – Уокер, Фернандиньо, Ляпорт, Зинченко – де Брюйне, Гундўғон, Бернарду Силва – Стерлинг, Агуэро, Сане

    Англия Лига Кубоги

    Финал беллашуви

    24 февраль, якшанба

    «Челси»—«Манчестер Сити» 21:30

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    24.02.2019, 20:21   Изоҳ (0)   17491
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сульшер Клоппга, Погба эса Салоҳга қарши. Барчаси «Манчестер Юнайтед»—«Ливерпуль» баҳси ҳақида (превью)

    24.02.2019, 15:26

    Шаҳрам Ғиёсов мексикалик рақибини нокаутга учратди

    24.02.2019, 08:51

    ​Ла Лига. Месси ҳет-трикка эришган ўйинда «Барселона» «Севилья»ни таслим қилди (видео)

    23.02.2019, 22:47

    «Реал»га қарши 2 та ўйин кутиб турган «Барселона» «Рамон Санчес Писхуан»дан омон чиқа оладими? (превью)

    23.02.2019, 14:39

    «Челси»—«Динамо Киев», «Арсенал»—«Ренн». Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди

    22.02.2019, 17:48

    ЕЧЛ. «Ювентус» «Атлетико»га ютқазиб қўйди, «Ман Сити» эса «Шальке-04»дан устун келди (видео)

    21.02.2019, 06:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.