“Манчестер Сити” ҳимоячиси Мануэл Аканжи ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Туркиянинг “Галатасарой” клуби 30 ёшли швейцариялик футболчини харид қилиш учун инглизларга расмий таклиф юборган. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбада таъкидланишича, “шаҳарликлар” Аканжини қўйиб юборишга тайёр, бироқ “Галатасарой” томонидан таклиф қилинган сумма раҳбариятни қониқтирмаяпти. Агар истанбулликлар футболчи учун сўралган суммани тақдим этса, “Манчестер Сити” бу трансферга рухсат бериши мумкин.
“Галатасарой” музокараларни давом эттирмоқда. Туркияда трансфер ойнаси 12 сентябрь куни якунланади, аммо жамоа 2 сентябрга қадар Чемпионлар Лигаси учун қайдномасини топшириши керак. Шу сабабли улар имкон қадар тезроқ трансферни якунлашга ҳаракат қилмоқда.
Мануэл Аканжи “Манчестер Сити” сафида 2022 йилдан бери тўп суради. Ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақалар доирасида жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатма амалга оширди.
- Футболчининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
- Transfermarkt портали Мануэлнинг қийматини 28 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)