• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Сульшер Клоппга, Погба эса Салоҳга қарши. Барчаси «Манчестер Юнайтед»—«Ливерпуль» баҳси ҳақида (превью)

    Бугун, 24 февраль санаси Англияда катта футбол кунига айланади. Боиси,  Жозе Моуриньо кетгач, Оле-Гуннар Сульшер қўл остида ўз ўйинини топиб бораётган «Манчестер Юнайтед» «Орзулар театри» — «Олд Траффорд»да, АПЛ пешқадамларидан бири бўлиб турган, мавсум чемпионлигига асосий даъвогарлардан бири «Ливерпуль»ни қабул қилади. Қуйида ушбу учрашувга оид маълумотлар ва қизиқарли фактлар тақдим этилади.

    Фото: Sky Sports

    Фото: Sky Sports

    Мусобақа жадвалидаги ҳолат

    «Манчестер Юнайтед»

    Сульшер келгач «Юнайтед»нинг ишлари жойига тушиб кетди. Жамоа янги мураббий қўл остида АПЛда 9 та ўйин ўтказиб, 8 та ғалабага эришди ва битта ўйинда дуранг қайд этди. «Қизил иблислар» кетма-кет ғалабалар сабаб мусобақа жадвалидаги ҳолатини ҳам яхшилаб олди. Айни дамда клуб 26-турдан сўнг 51 очко жамғариб, 4-ўринни банд этиб турибди. Тўплар нисбати эса 52-35. «манкунианлар» амалдаги мавсумда ўз майдонида 12 та ўйинда 25 очко тўплади, 25 та гол уриб, 16 та гол ўтказди. Умуман олган, «Юнайтед» ўз майдонида ҳар доимгидек, яхши натижа кўрсатишда давом этмоқда.

    «Ливерпуль»

    «Ливерпуль» АПЛда 2019 йил 12 январидан бери мағлуб бўлганича йўқ. Клуб 5 та ўйинда 3 та ғалабага эришиб, 2 та ўйинда дуранг қайд этди. «Қизиллар» 26-турда «Борнмут»ни Муҳаммад Салоҳ, Садио Мане ва Жоржиньо Вейналдумларнинг голлари эвазига мағлуб этди. Клопп жамоаси ҳисобида айни дамда 65 очко мавжуд. Тўплар нисбати эса 59-15. Мерсисайдликлар айни чоғда АПЛ 1-2-ўринларини «Манчестер Сити» (битта кўп ўйин ўтказган) билан бўлишиб турибди. Жорий мавсум «Ливерпуль» сафарда 13 та ўйин ўтказиб, 30 очко жамғарди. 24 та гол уриб, 8 та гол ўтказди, холос. Чемпионликка даъвогарлик қилаётган клуб бугун қандай бўлмасин, «Юнайтед»ни сафарда бўлса ҳам мағлуб этишга ҳаракат қилиб кўради. 

    Қизиқарли фактлар

    • «Ливерпуль» АПЛ жорий мавсумининг 26 та ўйинидан фақат биттасида мағлуб бўлди (20 та ғалаба, 5 та дуранг);
    • «Манчестер Юнайтед» АПЛнинг сўнгги 8 та беллашувида ҳам бўлимларда ҳам ўйинда ғалаба қозонди;
    • Биринчи даврадаги беллашувда «Ливерпуль» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Энди «қизиллар» «Манчестер Юнайтед»ни 2013/14 йилги мавсумдан буён илк марта ҳам меҳмонда ҳам ютишга ҳаракат қилиб кўради;
    • «Ливерпуль» 1996 йил октябридан бери илк марта «Юнайтед»га қарши сафарда АПЛ пешқадамларидан бири сифатида майдонга тушмоқда;
    • «Ливерпуль» АПЛнинг сўнгги 13 та сафар ўйинидан атиги биттасида мағлуб бўлди;
    • «Қизил иблислар» АПЛ доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 6 та ўйинда камида 2 тадан гол урмоқда;
    • «Манчестер Юнайтед» АПЛ доирасида «Ливерпуль»га қарши ўтган ўз майдонидаги сўнгги 9 та ўйиндан 7 тасида ғалаба қозонган;
    • «Ливерпуль» жорий мавсум АПЛнинг сафардаги барча ўйинларида гол урди.

    Учрашув ҳаками

    Фото: ФИФА

    Фото: ФИФА

    Учрашувни Англиянинг тажрибали ҳакамларидан бири Майкл Оливер бошқариб боради. У 2018/19 йилги мавсумда 21 та ўйинда ишлади. У бу ўйинларда 62 та сариқ карточка кўрсатди. Битта ўйинга ўртача 3 тадан. 5 марта ўйинчиларни майдондан четлатишга мажбур бўлган. Битта ўйинда ўртача 21 марта қоида бузилишини қайд этади.

    Тахминий таркиблар

    «Манчестер Юнайтед»: Де Хеа – Янг, Смоллинг, Линделеф, Шоу – Погба, Матич, Эррера — Мата, Рэшфорд, Лукаку

    «Ливерпуль»: Алиссон – Александер-Арнольд, Матип, ван Дейк, Робертсон – Вейналдум, Фабиньо, Милнер – Салоҳ, Фирмино, Мане

    Ўйнамайди

    «Манчестер Юнайтед»: Антонио Валенсия, Матео Дармиан, Маркос Рохо

    «Ливерпуль»: Жо Гомес, Алекс Окслейд-Чемберлен

    Ўйиндан олдинги фикрлар

    Фото: «Манчестер Юнайтед»

    Фото: «Манчестер Юнайтед»
    Бу иккала жамоа учун ҳам бирдек ўта муҳим ўйин. Биз кучли тўртликда қолишни истаймиз. «Ливерпуль»га қарши ўйнаймиз ва биз бу «Манчестер Юнайтед» ҳамда жамоа мухлислари учун қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини яхши биламиз. Жамоамиз учун чақирувни кутмоқдамиз. «Юнайтед» тарихидаги муносиб жамоани қуришни хоҳлаймиз. Агар биз уларни ўз уйимизда мағлуб эта олсак, янги қадам ташлаган бўламиз. «Тоттенҳэм», «Арсенал» ва «Челси»ни сафарда ютганимиз ажойиб, бироқ ўзимизни «Олд Траффорд»да ҳам кўрсатишимиз керак.Оле-Гуннар Сульшер, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи

    Фото: «Ливерпуль»

    Фото: «Ливерпуль»
    Жуда муҳим ўйин. Улар жуда яхши ҳолатда. Жисмоний жиҳатдан кучли, ўзига тўлиқ ишонган ва яхши ҳимойланиб, кўплаб ҳужумлар ташкил қилмоқда. Биз натижага эришиш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Ўйиннинг муҳимлигини чуқурлаштирмасдан, шунчаки ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Ҳозир «Юнайтед»ни мағлуб этиш учун бизга ноқулай вақт эканлигини ва улар учун эса бу идеал ҳолат эканлиги ҳақида ўйлаб турганингизни яхши биламан. Аммо биз «Олд Траффорд»га кучсиз рақиб сифатида йўл олмаяпмиз. Биз ҳам яхшигина шаклланган жамоамиз, ахир.

    Юрген Клопп, «Ливерпуль» бош мураббийи

    Англия премьер лигаси

    27-тур баҳслари

    24 февраль, якшанба

    «Манчестер Юнайтед»—«Ливерпуль» 19:05

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    24.02.2019, 15:26   Изоҳ (0)   22683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳрам Ғиёсов мексикалик рақибини нокаутга учратди

    24.02.2019, 08:51

    ​Ла Лига. Месси ҳет-трикка эришган ўйинда «Барселона» «Севилья»ни таслим қилди (видео)

    23.02.2019, 22:47

    «Реал»га қарши 2 та ўйин кутиб турган «Барселона» «Рамон Санчес Писхуан»дан омон чиқа оладими? (превью)

    23.02.2019, 14:39

    «Челси»—«Динамо Киев», «Арсенал»—«Ренн». Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди

    22.02.2019, 17:48

    ЕЧЛ. «Ювентус» «Атлетико»га ютқазиб қўйди, «Ман Сити» эса «Шальке-04»дан устун келди (видео)

    21.02.2019, 06:39

    Роналду Мадридда ва у яна Гризманнга қарши. Барчаси «Атлетико М»—«Ювентус» тўқнашуви ҳақида (превью)

    20.02.2019, 21:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.