Украинанинг «Баткившина» партияси раҳбари ва Украина президентлигига номзод Юлия Тимошенко тарафдорлари билан бирга амалдаги президент Пётр Порошенкога нисбатан импичмент жараёни бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ушбу эълонни Тимошенко Олий Радада чиқиш қилаётган пайтида айтган.
«Сизларга шуни эълон қиламизки, бизни қўллаб-қувватлаётган бошқа фракциялар билан биргаликда президентга нисбатан импичмент жараёнини бошлаймиз», — дейди Тимошенко.
Тимошенконинг сўзларига кўра, сиёсатчилар Порошенконинг атрофидагилар мудофаа саноати корхоналаридаги ўғриликларга алоқадор деб топган журналистик текширув натижалари сабабли шундай қарор қабул қилган. Шунингдек, у бундай ҳаракатлар «давлатга хиёнат» деб баҳоланиши мумкинлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)