24 февраль куни АҚШнинг Нью-Йорк штатининг Эри кўли соҳилида жойлашган турли қисмларида кучли шамол музли цунамини юзага келтирди, деб хабар берди Forum Daily.
Ушбу табиат ҳодисаси шамол кўл соҳили бўйлаб йирик муз бўлакларини чиқариб ташлаганида юз беради. Муз бўлаклари устма-уст тахланиб девор ҳосил қилади.
Айрим ҳудудларда автомобиллар ҳаракати тўхтаб қолган. Маҳаллий полиция ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёт бўлишни сўрамоқда.
Изоҳ (0)