Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Туркия президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларини билдирди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.

Президентлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда олий даражада эришилган келишувларни кенг миқёсда амалга ошириш муҳимлигини қайд этди.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.

Маълумот учун, 26 февраль куни Ражаб Тоййиб Эрдўғон 65 ёшга тўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди