Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2019 йилнинг 5—10 апрель кунлари Термиз шаҳрида ўтказиладиган халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари кўрилмоқда. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Термиз халқаро аэропортининг қабул қилиш қобилиятини янада ошириш, маҳаллий ва халқаро рейслар йўловчиларига юқори сифатли хизматлар кўрсатишни тубдан яхшилаш мақсадида янги йўловчи терминалини қуриш, мавжуд перронни кенгайтириш, аэропорт ҳудуди ва атрофини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Замонавий аэропорт мажмуасини қуриш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишлари «Термиз таъминот» ҳамда «Саодатбону Азиза Термиз» масъулияти чекланган жамиятлари қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)