28 февраль куни Буюк Британия ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев ва баронесса Эмма Николсон Винтербронская иштирокида Ўзбекистон—Британия Савдо ва саноат кенгашининг 24-йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат бўйича Ўзбекистон-Биритания кенгаши ҳамда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбир расмий пленар сессия шаклида бўлиб, унда сармоявий ҳамкорлик, лойиҳаларни молиялаштириш ва сайёҳлик, соғлиқни сақлаш ва таълим каби соҳа йўналишлари муҳокама қилинади.
Унда иштирок этиш учун Буюк Британиянинг 55 дан ортиқ компанияларидан 100 дан ортиқ тадбиркорлар ариза топширган. Ушбу тадбир Ўзбекистон—Британия Савдо ва саноат кенгашининг тарихидаги энг катта тадбир бўлади.
Ўзбекистон томонидан 15 та вазирлик, 5 та давлат қўмитаси, бир қатор йирик миллий компаниялар, ташкилотлар ва акциядорлик тижорат банклари вакиллари иштирок этади.
Изоҳ (0)