Қўқон шаҳридаги Давронбек маҳалласининг Бурчилик ҳамда Ашурали Зоҳирий маҳалласининг Гузар кўчаларидаги темир йўл кесишмасидан ўтувчи йўл қайта очилиб, транспорт қатнови йўлга қўйилди. Қарийб 60 йил давомида ёпиқ турган бу йўл Тожикистон орқали Жиззах ва Сирдарё вилоятларига олиб боради, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Бурчилик кўчасидаги темир йўл кесишмасида йўлни тўсиб турган барча коммуникация тизимлари бошқа ҳудудга кўчирилди. Йўл кенгайтирилиб, янги асфальт қопламаси ётқизилди. Навбатчилик хонаси қурилиб, автошлагбаум, светофор, қўриқлаш ва ёритиш тизимлари ўрнатилди.
Темир йўл кесишмаси 800 метр узоқликдан поезд келаётгани ҳақида хабар берувчи сигнал тизими билан таъминланди.
Хўжанд нимстанциясига 7500 кВт кучланишли янги трансформатор ўрнатилиши натижасида юзлаб хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди.
Изоҳ (0)